Раҳбар аёллар учун тренинг ташкил этилди

    Ижтимоий ҳаёт 3 июн 2021 2407

    Бугун CEDAW Конвенцияси концептуал асослари негизида Ўзбекистонда хотин-қизлар инсон ҳуқуқларини илгари суриш бўйича аёллар масалалари бўйича маслаҳатчилар, бошқарувдаги аёл раҳбарлар учун тренинг ўтказиляпти.

    Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича Комиссияси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори томонидан ташкил этилган мазкур тренингда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова, халқаро экспертлар Ундария Тумурсух ва Ташиа Петерсен иштирок этмоқда. Бундан асосий мақсад хотин қизларга нисбатан гендер камситишларни аниқлаш ва уларнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш бўйича маҳаллий етакчи аёлларнинг индивидуал ва жамоавий салоҳиятини оширишдан иборат.

    Унда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан аёллар масалалари бўйича маслаҳатчилар, бошқарувдаги аёл раҳбарлар иштирок этмоқда. Тренинг дастуридан Гендер муаммолари ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, Камситиш ҳолатларини аниқлаш, асл тенглик тушунчаси каби долзарб мавзулар ўрин олган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates