Раҳбар кадрлар алмашинувида Наманган тажрибаси

    Мамлакатимизда 7 апрел 2021 553

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрда «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5843-сонли Фармони имзоланган.

    Унга асосан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан кадрлар сиёсати бўйича муҳим масалаларни тизимли бажариш бўйича агентлик томонидан бир қатор самарали ишлар қилинмоқда. Хусусан, миллий кадрлар захираси шакллантирилиб борилмоқда. Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали йўлга қўйилди, энг истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилиш механизми жорий этилди.

    Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланмоқда, давлат хизматчиларини ўз устиларида ишлашлари ва малака оширишлари учун қулай имконият яратиш мақсадида, агентлик томонидан ilm.argos.uz платформаси ишга туширилди. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти мунтазам мониторинг қилинмоқда.

    Шунингдек, агентлик ташаббуси билан ўрта бўғин раҳбарларининг бошқарув кўникмаларини ошириш, уларни ўз устиларида ишлашларига имконият яратиш, юқори натижаларга эришган туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарларини юқори лавозимларга тавсия этишни уюштириш мақсадида ротация қилиш механизмини жорий этиш таклифи ишлаб чиқилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида мазкур таклиф қўллаб-қувватланиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берилган топшириқлари бўйича 10-сонли баённинг 140-бандида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Наманган ва Сирдарё вилояти ҳокимликлари ўртасидаги ўзаро меморандум асосида туман (шаҳар)лар ҳокимлари ўринбосарларининг тажриба алмашиш бўйича кадрларни муддатли ротация қилиш механизмини жорий этиш вазифаси белгилаб берилди.

    Шундан сўнг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳудудларни комплекс ривожлантириш, инвестициявий муҳитини яхшилаш, ички ва ташқи туристик салоҳиятини ошириш, тадбиркорликка кенг имкониятлар яратиш, қолаверса, аҳоли билан мулоқот тизимини самарали йўлга қўйиш, маҳаллаларда эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш каби соҳаларда тажриба алмашиш бўйича кадрларни муддатли ротация қилиш учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Наманган ва Сирдарё вилояти ҳокимликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 5 апрель куни Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритиб келаётган Умаралиев Шуҳрат Тошкинбаевич Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари - туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига ротация асосида тайинланди.

    Шунингдек, жорий йилнинг 6 апрель куни Мингбулоқ туман ҳокимлигида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари - туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи бўлиб фаолият юритиб келаётган Каримов Зиядулла Данабаевични Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига ротация асосида тайинланди.

    Ротация асосида лавозимга тайинланган ҳоким ўринбосарлари 1 йил мобайнида янги ҳудудда фаолият олиб боришади. Эътиборлиси, эндиликда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ушбу Меморандум ижроси юзасидан мониторинг олиб боради. Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК) асосида туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари фаолиятининг натижадорлигини баҳолайди. Юқори натижадорликка эришган туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарларини давлат органлари ва ташкилотларининг юқори лавозимларига тавсия этиш мақсадида Миллий кадрлар захирасига киритади.

    Шуҳратжон ТЎХТАБОЕВ,
    Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

    Наманган вилояти филиали раҳбари.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates