Расул Кушербаев болаликда ким бўлишни орзу қилгани ҳақида гапириб берди

    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида депутат билан онлайн мулоқот ўтказилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.

    Zoom орқали ташкил этилган «Ёшлар парламенти, қонунчиликда ёшларга оид ислоҳотлар» мавзусидаги мулоқотни институт ректори Ўктам Умурзоқов очиб берди.

    400 дан ортиқ иштирокчи қатнашган мулоқотда бир вақтнинг ўзида Facebook ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирга узатилди. Суҳбат самимий, мулоҳазали ва кўтаринки кайфиятда ўтди. Унга институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев, институт фаол ёшлари жамоаси аъзолари А.Бердимуродов, Д.Акбаров, У.Манзирбоевлар модераторлик қилишди.

    Модераторлар томонидан талабаларнинг ва иштирокчиларнинг Ёшлар парламенти, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда таълим тизимига доир саволлари берилди. Расул Кушербаев саволларнинг ҳар бирига жавоб бериб ўтди. Ёшлар Парламенти иш фаолиятига алоҳида тўхталиб, юзага келадиган қийинчиликлар ва ёшларга яратиб бериладиган имкониятлар юзасидан ўз хулосаларини билдирди.

    Шунингдек, депутат ёшлигида учувчи бўлишни орзу қилгани, аммо бир фильмдан таъсирланиб, ўз фикрини ўзгартиргани ва бор салоҳиятини халқ манфаатлари йўлида сафарбар қилишга қарор қилганини сўзлаб берди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates