Ravon ва Chevrolet Қозоғистонда энг кўп сотилган брендлар орасида

    Транспорт 20 октябр 2020 901

    «UzAuto Motors» Қозоғистон бозорида ҳамон юқори ўринларни эгаллаб турибди. Йил бошидан буён «UzAuto Motors» томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар энг кўп сотилган моделлар рейтингининг юқори поғоналарини эгаллашда давом этяпти.

    Сентябрь ойида Chevrolet ва Ravon ўз позицияларини яна бир бор тасдиқладилар ҳамда Лада ва Toyota компанияларининг ўтиб кетишига йўл қўймаган холда энг муваффақиятли брендлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.

    Қозоғистон автомобиль бозорида танлаш имконияти кенглигига қарамай, «UzAuto Motors» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар ижобий динамика кўрсатиб, савдодаги улушини оширишда давом этяпти. Жорий йил январь ойида маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчимизнинг бозордаги улуши 12,5% ни ташкил этган бўлса, сентябрь ойида бу кўрсаткич 19,8% га етди, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.

    Ўтган ойда Қозоғистонда жами 10 940 та автомобиль сотилган бўлиб, шундан 2 163 таси «UzAuto Motors» томонидан ишлаб чиқарилгандир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates