Референдумда хориждаги ватандошларимизнинг ҳам фаол иштироки учун шароитлар яратилади — МСК

    Жорий йил 13 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Марказий сайлов комиссияси томонидан 2022 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлари тўғрисида Комиссия котиби Х.Маматов ахбороти тингланди.

    Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2022 йил биринчи ярим йиллигида ўз фаолиятини қонунчиликда белгиланган ваколатлари ва юклатилган вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги фармони билан тасдиқланган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда Комиссиянинг 2021 йил 29 декабрдаги 1158-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига асосан ташкил этди ва амалга ошириди.

    Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасида белгиланган вазифалар ижроси ўз муддатида ва сифатли бажарилиши таъминланди. Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти қуйидаги устувор йўналишлар бўйича олиб борилди:

    - умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартлари, халқаро кузатувчилар тавсиялари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлиллари асосида сайлов қонунчилиги ва сайлов амалиётини такомиллаштириш;

    - сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш масалаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий давлатлар тажрибасини ва халқаро амалиётни ўрганиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар сайлов органлари билан ҳамкорлик доирасини кенгайтириш;

    - сайлов ташкилотчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

    - сайлов жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий қилиш;

    - марказий сайлов комиссияси фаолияти самарадорлигини ошириш, Котибияти тузилмаси ва фаолиятини такомиллаштириш;

    - марказий сайлов комиссияси фаолияти, сайлов жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш ва аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш;

    - маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

    Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Иш режада мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳатлардан келиб чиқиб устувор вазифалар кўзда тутилган. Иккинчи ярим йилликда ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ташкил этиш Марказий сайлов комиссиясининг устувор вазифаси эканлиги белгиланди.

    Мажлисда мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳатлар муносабати билан республикада ўтказиладиган референдумга пухта тайёргарлик кўришга доир масалалар ҳам кўриб чиқилди. Бу борада “Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича Комиссия аъзолари Г.Рахимова, Б.Юнусов ва А.Ибодуллаевлар томонидан ахборот берилди.

    Референдумда қонунийлик, ҳолислик ва очиқиликни таъминлашда кузатувчиларнинг фаолияти жуда муҳим аҳамият касб этади. Хорижий (халқаро) ва маҳаллий кузатувчилар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги ҳамда Сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан кузатувчилар фаолияти тартиби тўғрисидаги низомлар қабул қилинди.

    Шунингдек, аввалги сайловларда хориждаги ватандошларимизнинг фаол иштирокини ҳисобга олган ҳолда ҳамда уларнинг Конституцион ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш ва референдумда овоз беришда қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates