Республика болалар кутубхонасининг ташқи кўриниши сақлаб қолинади

    Долзарб 28 октябр 2020 745

    Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш бошланганини маълум қилди. 

    “Мазкур лойиҳа меценат сифатида иштирок этиб, катта ёрдам кўрсатаётган саховатли фуқароларимиз кўмаги билан амалга оширилмоқда. Бу ғоя қалбимга жуда яқин, шунинг учун уни ҳар томонлама қўллаб-қувватладим ва уни амалга оширишда максимал даражада ёрдам беришга ҳаракат қилдим.

    Замонавий, технологик кутубхонани яратиш билан бирга бинонинг ташқи кўринишини сақлаб қолиш ҳам жуда муҳим эди. Архитектура ёдгорлиги бўлган ушбу бинони Тошкент аҳолиси жуда яхши кўради, шунинг учун кутубхонани асл шаклида сақлаб қолиш биз учун принципиал масала эди, биз бунга алоҳида эътибор қаратдик. Республика болалар кутубхонаси болалар ва уларнинг ота-оналарининг севимли марказига, энг асосийси, ёш авлод томонидан миллий ва жаҳон маданияти адабий ижодининг энг яхши намуналарини ўзлаштиришга ёрдам берувчи асосий маданият ўчоғига айланишига умид қиламан”, дейди С.Мирзиёева ўз хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates