Республика фан олимпиадаси ғолибларига 12800 долларлик ваучерлар топширилди

    Таълим 24 май 2021 1334

    Республика фан олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчиларга Ўзбекистон – Корея халқаро университетида грант асосида ўқиш учун 12800 АҚШ доллари қийматидаги ваучерлар топширилди.

    22 - 23 май кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фан олимпиадасининг республика босқичи ўтказилди. Физика, информатика ҳамда тарих фанларидан республика олимпиадасининг якуний босқичига Наманган мезбонлик қилди. Наманган муҳандислик-технология институтида мазкур фанлардан олимпиада ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.

    Беллашувларда вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 111 нафар иштирокчи 2 турда ўз билимларини синовдан ўтказди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан йигит-қизларнинг билимлари адолатли баҳоланиб, ғолиблар аниқланди. Якуний натижаларга кўра, физика фанидан Навоий вилояти, Навоий давлат педагогика институти қошидаги академик лицейи ўқувчиси Умид Муҳаммедов, информатика фанидан Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Азимжон Ўринов, тарих фанидан Сурхондарё вилояти, Термиз Давлат университети қошидаги академик лицейи ўқувчиси Бекзод Пардаев 1-ўринни эгаллаб, ғалабани қўлга киритдилар.

    Эътиборлиси, физика фанидан 5 нафар, информатика фанидан 5 нафар ўқувчига Ўзбекистон – Корея халқаро университетида 4 йиллик грант асосида ўқиш имтиёзини берувчи 12800 АҚШ доллари қийматидаги ваучер ва сертификатлар топширилди. Тадбирда ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланиб, олимпиаданинг барча қатнашчиларига махсус сертификатлар топширилди, дея хабар берди Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

    Маросимда Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти директори Умид Раҳмонов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исроилов, Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одилжон Маматкаримов, Ўзбекистон – Корея халқаро университети ректори Парк Жун Хо ҳамда бир қатор профессор ўқитувчилар иштирок этдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates