РТМ директорининг ойлик маоши ОТМ ректориникига тенглаштирилди

    Таълим 1 март 2021 1498

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Унга кўра, умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти, таянч ва вариатив ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш,

    дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларнинг ягона макетларини яратиш, уларни экспертиза ва тажриба-синовдан ўтказиш,

    фанларни ўқитиш методикаси ва ўқувчилар билимларини баҳолашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш,

    интеграциялашган таълим дастурларининг жорий қилиш, мактабларда ўқитиладиган фанлар, айниқса, биринчи босқичда математика, информатика, кимё, биология ва ўзбек тили (она тили ва давлат тили сифатида) фанлари учун дарсликларнинг сифатли тайёрланишини таъминлаш ҳамда

    «STEAM» фанларини ўқитиш бўйича илғор педагогик технологияларни жорий этиш марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

    Шунингдек, Қарор билан Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари (КПИ) асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фан методистларининг фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва уларнинг рейтингини шакллантириш вазифаси ҳам Республика таълим маркази зиммасига топширилди.

    Республика таълим марказига Миллий ўқув дастури, дарслик ва ўқув-методик мажмуалар, ўқитиш методикаси ва баҳолаш, замонавий таълим муҳитини татбиқ қилиш бўйича тажриба-синов ишларини ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг Марказга бириктирилиши белгиланди. Бириктирилган таянч мактабда STEAM таълими лабораториясини ташкил этилиб унда илғор хорижий давлатларнинг таълим технологияларини синовдан ўтказиш амалиётини йўлга қўйилади.

    2021 йил 1 апрелдан бошлаб Марказ директорининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра базавий лавозим маош миқдорлари олий таълим муассасаси ректорига, директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари — олий таълим муассасаси проректорига, таркибий бўлинмалар бошлиқлари — олий таълим муассасасининг факультет деканига, методистларининг иш ҳақи миқдори — олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

    Марказга Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган бино фойдаланиш учун топширилди.

    Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқув методика марказини белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Таълим марказига айлантирилди.

    Қорақалпоғистон Республикаси таълим марказининг директори, директор ўринбосари ва методистларининг ойлик иш ҳақлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази методистларининг ойлик иш ҳақига тенглаштирилди.

    Шунингдек, қарор билан «Умумий ўрта таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш учун тузувчиларни танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги» ҳамда «Умумий ўрта таълим муассасаларининг умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертизадан ўтказиш, уларга тақриз бериш ҳамда экспертлар ва тақризчиларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги» низом тасдиқланди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates