Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг Қорақалпоғистон филиали очилди

    Саломатлик 13 июн 2021 908

    Ихтисослаштирилган тиббий хизматларни чекка ҳудудларга етказишга оид давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармон ва қарорлари асосида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг Қорақалпоғистон филиали очилди. 

    Бундан кўзланган асосий мақсадлар — сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги касалликлари бўйича жойларда аҳолига юқори малакали ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни ҳудудлар бўйича чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш ва ҳудудларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, хасталикларнинг олдини олиш, касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг замонавий усулларини жойларда амалиётга татбиқ этишдир. Шунингдек, касалликларни реабилитация қилиш чора-тадбирларини ўтказиш ва кучайтириш, марказнинг малакали мутахассислари томонидан сайёр консультациялар, маҳорат дарслари ва семинарларни, юқори технологик хирургик амалиётларни мунтазам амалга ошириш ҳисобланади.

    Нукус шаҳридаги У.Холмуродов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази базасида мазкур филиалнинг очилиш маросими бўлиб ўтиб, унга Очилиш маросимида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди.

    Очилиш маросими давомида меҳмонлар филиалда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг биринчи шифокори бўлган У.Холмуродов номидаги музей билан яқиндан танишдилар, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates