Риштонда алимент тўлашдан бош тортган 4 нафар ота қамалди

    ЎзР МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

    Риштонда алимент тўлашдан бош тортган 4 нафар ота қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Риштон туман суди томонидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлими биносида алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келаётган 8 нафар шахсга нисбатан маъмурий иш материаллари кўриб чиқилган.

    Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар Д.Қ. 45.9 миллион сўм, Д.А. 42,6 миллион сўм, З.Б. 16.4 миллион сўм, Б.С. 9.3 миллион сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келганликлари сабабли ЎзР МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.