“Rolls-Royce” электросамолёти тезлик бўйича рекорд ўрнатди

    Британиянинг Rolls-Royce компанияси (энг яхши самолёт двигателлари ва ҳашаматли автомобиллари билан машҳур) ўзининг Spirit of Innovation кичик самолёти шу турдаги ҳаво транспортлари ичида жаҳон тезлик рекордини ўрнатганини эълон қилди.

    Самолёт синов парвози давомида соатига 623 км тезликка эришди, дейилади компания баёнотида.

    Бутунжаҳон авиация федерациясининг мустақил экспертизаси ҳали рекордни тасдиқламади, аммо агар хабар тўғри бўлса, бу электр самолёти эришган энг юқори тезликдир.

    Парвоз 16-ноябрь куни Уилтшир графлигидаги Боскоум-Даун ҳарбий-ҳаво кучлари базасида амалга оширилган. Самолётни бошқарган учувчи Фил О’Делл бу парвозни фаолиятидаги муҳим воқеа, деб таърифлади.

    Rolls-Royce компаниясининг таъкидлашича, унинг кичик самолёти Германиянинг Siemens электросамолёти томонидан 2017 йилда ўрнатилган сўнгги рекорддан соатига 213 км ошиб кетган. Самолёт шунингдек, 3 ва 15 км масофаларда ва 3000 м гача кўтарилиш тезлигида алоҳида рекордни янгилади. Самолёт бу баландликка 202 сонияда эриша олди, бу аввалги рекордчидан бир дақиқа олдинда.

    Rolls-Royce самолёти 400 киловаттли электр мотор билан жиҳозланган, бу тахминан 535 от кучига тенг. Компаниянинг таъкидлашича, самолёт аккумулятори барча кичик самолётлар ичида энг кенги ҳисобланади — у бир вақтнинг ўзида 7500 та смартфонни қувватлантириш учун етарлидир.

    “COP26” иқлим конференциясидан сўнг дунёда авиация чиқиндиларини нолга яқинлаштирадиган муҳим босқич ҳақида келишувга эришилганди”, деди бош директор Уоррен Ист.

    “Бу ҳаво, қуруқлик ва денгиз транспорти чиқиндиларини камайтириш учун юқори технологияларни қўллаш борасидаги муҳим қадамдир”, — дея қўшимча қилди у.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates