Ракета Халқаро коинот станцияга учирилгандан сўнг, учириш жойида зарар етганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Роскосмос” матбуот хизмати ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Давлат корпорациясининг аниқлик киритишича, учириш режага мувофиқ амалга оширилди, “ҳеч қандай муаммосиз”. Фазовий кема Халқаро коинот станциясига муваффақиятли туташди ва экипажнинг аҳволи яхши деб баҳоланди.
“Ҳар сафар ракета учирилганидан кейин ўтказиладиган жараён – учиш жойи текширилди. Учириш майдончасининг бир нечта компонентларига зарар етганлиги аниқланди”, дейилади баёнотда.
Матбуот хизмати тушунтирганидек, учирилгандан кейин шикастланиш юз берган бўлиши мумкин, шунинг учун “бундай текширув халқаро амалиётда мажбурийдир”. Учириш майдончасининг ҳолати ҳозирда баҳоланмоқда.
“Барча зарур захира компонентлари таъмирлаш учун мавжуд ва етказилган зарар тез орада бартараф этилади”, деб қўшимча қилди “Роскосмос”.
27 ноябрь куни Бойқўнғир космодромидан “Союз-2.1А” ракетаси учирилди. У бортида Халқаро коинот станциясига йўл олган космонавтлар бўлган “Союз МС-28” фазовий кемасини орбитага олиб чиқди.
Экипаж таркибига космонавтлар Сергей Кудь-Сверчков ва Сергей Микаев, шунингдек, НАСА астронавти Кристофер Уилльямс бор, деб хабар берди rbc.ru.






