Россия 11 августдан халқаро алоқани очиш вариантини муҳокама қилмоқда

    Авиация соҳасидаги иккита манбанинг таъкидлашича, Россия 11 августдан бошлаб барча давлатлар билан халқаро ҳаво қатновини тиклаши мумкин

    Авиация соҳасидаги иккита манбанинг таъкидлашича, Россия 11 августдан бошлаб барча давлатлар билан халқаро ҳаво қатновини тиклаши мумкин, деб хабар беради “ТАСС”.

    "11 августдан бошлаб барча мамлакатларга авиарейсларни очиш масаласи муҳокама қилинмоқда", деди манба, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмаганлигини таъкидлаб.

    Иккинчи манбанинг таъкидлашича, бундай ғоя ҳақиқатан ҳам яқинда Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари Татьяна Голикова билан йиғилишда муҳокама қилинган.

    Эслатиб ўтамиз, 1 августдан бошлаб Россия уч мамлакат: Буюк Британия, Туркия ва Танзания билан халқаро рейсларни қисман тиклади. Бундан ташқари, Россия ва Абхазия ўртасидаги чегара очиқ.

    Бугундан бошлаб Лондон, Анқара, Истамбул ва Танзания пойтахти Занзибарга парвозлар бошланади ва 10 августдан бошлаб руслар Туркиянинг Анталия, Бодрум ва Даламан шаҳарларига учишлари мумкин.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates