Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантларимиз учун ўқув ташкил этилади

    Ижтимоий ҳаёт 24 сентябр 2020 1365

    Россия Федерацияси Свердловск вилояти таълим вазирлиги мутасаддилари билан учрашув ташкил этилди.

    Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш мақсадида Ҳукумат делегацияси аъзолари ушбу мамлакатда бўлиб турибди.

    Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Федерацияси Свердловск вилояти таълим вазирлиги, РУДН , «World Skills Russia» мутасаддилари иштирокида ташкил этилган учрашувда Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини касб ва рус тилига ўқитиш борасида келишувларга эришиляпти.

    Учрашувда қайд этилганидек, Екатеринбургда ўқитиш жойлари танланиб, 5 октябрдан марказ фаолияти бошланишига, шунингдек, Красноярск ва Челябинск вилоятларида ҳам касб ва хорижий тилларга ўқитиш марказларини ташкил қилиш бўйича келишиб олинди. Мазкур ҳудудлардаги ўқиш истагидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари аниқланиб, рўйхати шакллантирила бошланди.

    Маълумот учун, аввалроқ Москва ва Новосибирск шаҳарларида ана шундай ўқув курслари ташкил этилган эди.

    Шунингдек, Қозон ва Санкт-Петербург вилоятларида ҳам шундай марказлар ташкил этилади, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

    Хабарда, шунингдек, ўқиш истагидаги фуқароларнинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Екатеринбургдаги ваколатхонасига +79259508977 телефон рақами орқали мурожаат қилиши мумкинлиги эслатилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates