Россия ҳарбий делегацияси Ўзбекистонда COVID-19 учун тест топширди

    Халқаро армия ўйинлари-2020нинг “Йўл-патрул” мусобақасида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган россиялик ҳарбий мутахассис ва ҳарбий транспорт инспекторлари гуруҳи ўз ватанига қайтишдан олдин COVID-19 учун тест топширди.

    Таъкидланишича, синов натижалари маълум бўлгач, Россия ҳарбий хизматчилари “Фарғона” аэдромига жўнаб кетиши мумкин.

    Россиялик ҳарбий мутахассислар ва мусобақа иштирокчиларини манзилга етказиш Россия аэрокосмик кучларининг ҳарбий транспорт самолёти томонидан амалга оширилади.

    Эслатиб ўтамиз, 25-августдан 2-сентябрга қадар Қўқон шаҳри яқинида жойлашган қурол-яроғ автодромида АРМИ-2020 халқаро "Йўл-патрул" танлови бўлиб ўтди. Унда Россия, Белоруссия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари вакиллари иштирок этди.