Тегишли муддатлар Россиянинг бошқариладиган коинот тизимлари ва комплекслар бўйича бош конструктори, “Энергия” ракета-коинот корпорацияси бош конструктори, Россия Фанлар академиясининг академиги Владимир Соловёвнинг ҳисоботида кўрсатилган.
“Ой базасини жойлаштиришга тайёргарлик – 2031 – 2040 [йиллар]”, дейилади Юрий Гагарин номидаги Космонавтларни тайёрлаш марказида “Одам иштирокидаги коинот парвозлари” 15-халқаро илмий-амалий конференциясининг ялпи мажлисида тақдим этилган Ойни тадқиқ қилиш бўйича йўл харитаси лойиҳасида.
Материалларда айтилишича, худди шу пайтда Россиянинг Ернинг табиий йўлдоши юзасига одам иштирокидаги биринчи миссияси амалга оширилади. Ой станциясининг қурилиши 2041 — 2050 йилларга мўлжалланган. Шу билан бирга, Россиянинг Ойдаги устуворлигини мустаҳкамлаш, у ерда сув ва кислород қазиб олишни бошлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш учун маҳаллий минераллардан фойдаланиш кўзда тутилган.
2006 йил январь ойида Ракета-коинот корпорацияси “Энергия” раҳбари бўлиб ишлаган Николай Севастьянов Ойдаги Россия базаси Америкадан олдин пайдо бўлишини айтганди. Кейин у 2015 йилда Ернинг табиий йўлдошига парвозлар учун фазовий кема, орбиталараро тиргак ишга туширилишини ва Ойда гелий-3 қазиб олиш бошланишини эълон қилганди, деб хабар беради lenta.ru.