Россия молия институтлари билан ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

    Инвестициялар 8 апрел 2021 820

    «Ўзбекнефтгаз» «Совкомбанк» компанияси билан ўзаро англашув меморандуми имзолади.

    Тошкентда ўтказилаётган «Иннопром»: Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмасининг иккинчи куни ҳам «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Россия молия институтлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва йўлга қўйиш учун муваффақиятли якунланди.

    Ўтказилган музокаралар натижасида «Совкомбанк» АЖ билан ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

    Ушбу Меморандумдан кўзланган мақсад «Ўзбекнефтгаз» АЖ лойиҳаларини амалга ошириш учун банкнинг молиявий маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланиш имкониятларини биргаликда кўриб чиқишдан иборат.

    «Совкомбанк» АЖ – 2019 йил охирига келиб, Интерфакс рейтингида Россия бухгалтерия ҳисоби стандартлари (РБҲС) активлари бўйича Россиядаги учинчи хусусий банк ҳисобланади.

    Филиаллар тармоғида 2 500 та идораси мавжуд бўлиб, ходимлар сони 15 000 нафарни ташкил этади. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) гуруҳининг капитали 139 миллиард рублни ташкил этди.

    Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бир неча йилдан буён Россия молия институтлари билан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва юқори технологик ускуналар ҳамда моддий техник ресурслар сотиб олиш борасида муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келади, деюб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates