Россия ўзбекистонлик талабалар учун квотани оширади

    Таълим 15 май 2021 1633

    Россияда квота бўйиа талабалар сони оширилади, деб хабар берди Фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков.

    Чет эллик талабалар учун квотани ошириш масаласи Президент Владимир Путин раҳбарлигида бўлиб ўтиган Россия Федерацияси ҳукумат йиғилишида муҳокама этилди.

    Фальковнинг сўзларига кўра, хорижий абитуриентларнинг Россия олий таълимига қизиқиши пандемия ва бошқа нохуш омилларга қарамай ортиб бораётганлиги таъкидланган.

    «Албата, биз мамлакатга кучли, талантли кадрларнинг кириб келишидан манфаатдормиз. Шунинг учун ортиб бораётган қизиқишдан келиб чиқиб, хорижий фуқароларнинг таълим олиши учун квоталарни ошириш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ерда пешқадамликни бизнинг яқин қўшниларимиз — Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон қўлга олган. У ерларда Россия таълимига анъанавий қизиқиш жуда юқори», — деб эълон қилган вазир.

    Шунингдек, йиғилишда МДҲ мамлакатларида рус тилини ривожлантириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ҳақида қарор қабул қилинган, деб хабар беради «RitmEurasia».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates