Россия тадбиркорлари билан давра суҳбати

    Бизнес 6 апрел 2021 566

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида тошкентлик тадбиркорлар ва Россия Федерацияси Удмурт Республикаси ишбилармонлик доиралари вакиллари ўртасида «Россия ва Ўзбекистоннинг саноат ва таълим хизматлари соҳасидаги ҳамкорлиги. Мамлакатлараро ҳамкорлик имкониятлари» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо бошқармасининг бошлиғи Шароф Раҳмонов учрашувни очиб, Тошкент шаҳри ва Удмурт Республикаси ҳудудлари ўртасидаги бевосита алоқаларнинг аҳамиятини таъкидлади.

    Давра суҳбати Удмурт Республикаси делегацияси бизнес вакилларининг тақдимлари билан давом этди. Меҳмонлар «Калашников концерни» ОАЖ, «Камбар Машинасозлик Заводи» МЧЖ, «Сарапул электрогенератор заводи» МЧЖ ва бошқалар ҳақида маълумот бердилар. Хусусан, «Калашников концерни» ОАЖ қатор ноҳарбий маҳсулотларни таклиф қилди: заводлар учун станоклар, асбоб-ускуналар, электрокардиостимуляторлар, озиқ-овқат саноати учун қуйиш автоматлари, самарадорликни ошириш учун ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва бошқариладиган пилотсиз аппаратлар. Шунингдек, ривожланиб бораётган саноат туризми доирасида заводга экскурциялар бўйича маълумот берди.

    Шунингдек, Удмурт Республикаси олий таълим муассасаларининг тақдими бўлиб ўтди, хусусан, Ижевск давлат тиббиёт академияси (ИДТА) ва Удмурт давлат университетидаги(УДУ) таълим йўналишлари ва бошқа таклифлар айтиб ўтилди.

    Давра суҳбати давомида Савдо-саноат палатаси вакиллари, ҳокимлик мутасаддилари ва тошкентлик тадбиркорлар тақдим қилинган таълим муассасалари ва корхоналарга оид барча саволларига батафсил жавоб олдилар.

    Давра суҳбати икки томонлама манфаатли масалаларда аниқ ҳамкорликни йўлга қўйиш учун яхши асос сифатида хизмат қилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates