Россия университетларида таҳсил олаётган 220 нафар талаба Москвадан Тошкентга чартер рейс билан олиб келинди

    Таълим 29 июн 2020 5894

    Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг Россия университетларида таҳсил олаётган 220 нафар талабалари Москвадан Тошкентга чартер рейс билан олиб келинди.

    Барча талабалар Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабалар турар жойида карантинга олинди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан карантин даврида талабалар учун барча зарур маиший шароитлар яратиб берилди.

    Уч маҳал иссиқ овқат, онлайн тарзда ўқишни давом эттираётган талабалар учун юқори тезликдаги интернет хизмати мавжуд. 14 кунлик карантин давридан сўнг барча талабалар уйларига юборилади.

    Шунингдек, яқин кунларда Шимолий Кавказ кон-металлургия институтида таҳсил олаётган яна 102 нафар талабанинг ватанга келишини ташкил этиш режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates