баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада стратегик ҳакморлик дастурини ишлаб чиқди

    Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу Россия ва Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳарбий соҳада 2021—2025 йилларга мўлжаланган стратегик ҳакморлик дастурини тайёрлаганини маълум қилди.

    «Унинг амалга оширилиши ҳамкорликка тизимли тус бериши баробарида уни муносабатларимиз руҳига мос даражага кўтариш  имконини яратади. Бундай ҳужжат биринчи марта ишлаб чиқилди. Бугун уни тасдиқлашни таклиф қиламан», — деди Сергей Шойгу Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан Бухорода бўлиб ўтган музокарада.

    Сергей Шойгу ўзбекистонлик ҳамкасбларини «Россия Мудофаа вазирлигининг м уҳим йирик тадбирларига — деярли бир вақтда бўлиб ўтадиган Халқаро хавфсизлик бўйича IX Москва конференциясига, «Армия» халқаро ҳарбий-техника форумига, ҳамда Армия халқаро ўйинларига» таклиф этди.  

    «Биз бу тадбирларни ушбу техникани қабул қилиб олаётган, харид қилаётган, ундан фойдаланаётган томон уларнинг бизнинг барча ҳарбий далаларимиздаги ҳаракатини томоша қилиши учун атайин ташкиллаштиряпмиз. Энг муҳими — Россия Қуролли кучларининг терроризмга қарши кураш бўйича бугунги тажрибаси билан бўлишишни ҳам мақсад қилганмиз», — деди Россия Қуролли кучлари раҳбари.

    «Сизларнинг гуруҳларингизга аввалги мусобақалардагидек муваффақиятли иштирок этишини тилайман», — деди Россия Федерацияси мудофаа вазири, деб хабар беради Мустақил давлатлар ҳамкорлиги ижроия қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    June 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates