Россияда меҳнат мигрантлари ва иш берувчилар электрон рўйхатдан ўтишлари шарт

    Долзарб 27 март 2021 337

    Энди Россияда ишлаш учун чет эллик ишчилар ва салоҳиятли иш берувчи ташкилотларнинг электрон рўйхатдан ўтиши шарт бўлади. Бу ҳақда Россия Федерацияси ИИВ матбуот марказида хабар берилди.

    Унда маълум қилинишича, ҳозирги пайтда ИИВ тегишли қонун ҳужжати лойиҳасини тайёрлаяпти экан. Мазкур ҳужжатга асосан энди чет эл фуқароларини ишга жалб этиш тартибини иккита электрон рўйхат жорий этиш йўли билан ислоҳ қилиш кўзда тутилган экан: чет эллик ишчилар ва уларга иш берувчилар рўйхати.

    «Чет эллик ишчилар ҳам тегишли рўйхатдан ўтгач ишлай олади, иш берувчилар, уларнинг меҳнати ва хизматига буюртма берувчилар ҳам худди шундай рўйхатдан ўтгач ишчиларни меҳнатга жалб эта олади», — деб таъкидланади ИИВда.

    Мазкур қонун ҳужжатини тайёрлашда манфаатдор вазирликлар иштирок этяпти. Миграция ҳақидаги қонуннинг янги қоидаларини амалга оширишнинг барча масалаларини ишлаб чиқиш мақсадида ҳужжат муҳокамасига эксперт ва бизнес-уюшмалари ҳам жалб этилган.

    Шу билан бирга ИИВ вакилининг таъкидлашича, мигрантларнинг меҳнат биржалари тузиш, тиббий хизмат кўрсатиш учун полислар, шунингдек чет эл фуқароларини ишга жалб этувчи иш берувчиларга имтиёзлар бериш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқилмаган ва таклиф этилмаган, деб хабар беради ТАСС.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates