Россияда ўзбекистонликлар учун бепул рус тили курслари очилди

    Ижтимоий ҳаёт 18 октябр 2020 3134

    У ерларда ўзбекистонлик мигрантларга тил билан боғлиқ тўсиқни енгиб ўтишда кўмак ташкил этилди. Бунинг учун Россиянинг бешта шаҳрида, жумладан Москвада ҳам бепул курслар иш бошлади.

    Россияда 1,5 миллион ўзбекистонлик мигрантлар ишлайди. Ўзбекистонлик мигрантлар Москвага тирикчилик учун келганлар. Тил билан боғлиқ тўсиқни енгиш учун улар рус тилини тўлиқроқ ўзлаштиришлари керак бўлади.

    Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик мигрантлар учун бир варакайига бешта шаҳарда — Москва, Екатеринбург, Новосибирск, Петербург, Казанда курслар ташкил этилди.

    «Қоидалар худди Россия мактабларидагидек, фақат махсус чет элликлар учун бир мунча соддалаштирилган. Тил билан 11 йил эмас, 72 соат шуғулланади. 72 соат ичида улар сиз ва биз билан сўзлаша олади ва бизни тушунади», — дейди Россия халқлар дўстлиги университети ҳузуридаги малака ошириш институти декан ўринбосари, рус тили ўқитувчиси Екатерина Куликова.

    «Фуқаро учун бу ўқиш бепул. Пулни давлат тўлайди, лекин у фуқаронинг малакали мутахассис бўлишидан манфаатдор. Тил билиш шунингдек, унинг даромад даражасига ҳам таъсир қилиши мумкин», — деб таъкидлайди Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси етакчи мутахассис Машраб Мадрахимов.

    Курсда касбга оид терминлар ҳам ўргатилиши кўзда тутилган. Мигрантлар нафақат рус тилида сўзлашишни уддалаши керак, улар шунингдек, ўз касбларининг нозик мавзуларида ҳам суҳбатлаш олишлари керак, деб хабар беради «МИР 24».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates