Россияда қаровсиз қолган 7 нафар ўзбекистонлик бола мамлакатга қайтарилди

    Россияда оғир вазиятга тушиб қолган 10 дан ортиқ хотин-қизларнинг Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

    Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълум қилди.

    Манбага кўра, оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева бошчилигидаги турли масъул ташкилотлар вакилларидан иборат делегация Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтган.

    “Ташриф жараёнида қатор фирма ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 300 дан ортиқ хотин-қизларнинг меҳнат шароитлари ўрганилди ва улар билан яқиндан суҳбатлашилди.
    Оғир вазиятга тушиб қолган 10 дан ортиқ хотин-қизларнинг мамлакатимизга қайтишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди”, дейилади қўмита ахборотида.

    Россия Федерациясининг “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари”да сақланаётган, ота-онаси томонидан қаровсиз ёки назоратсиз қолдириб кетилган 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилган. Улар тегишли марказга жойлаштирилган. Болалар кейинроқ ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топширилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates