Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига 2020 йил 15 декабргача имтиёзлар берилди

    Ижтимоий ҳаёт 24 сентябр 2020 1566

    Аввалроқ Россия Федерацияси ҳудудидаги меҳнат мигрантларига 2020 йил 15 декабргача имтиёзлар берилиши режалаштирилётгани хабар қилинган эди.

    Жорий йил 23 сентябрь куни Россия Федерацияси Президентининг “Россия Федерацияси Президентининг 2020 йил 18 апрелдаги “Россия Федерациясидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини янги коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги 274-сонли фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 580-сонли фармони қабул қилинди.

    Мазкур фармонга кўра,

    - 15 мартдан кейин муддати тугаган ва ИИВ базасида бўлган барча рўйхатдан ўтиш ҳужжаталарининг муддати 15 декабргача узайтирилди;

    - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди. Россия Федерацияси давлатчилиги ва миллий хавфсизлигига нисбатан содир этилган ёки шунга тенглаштирилган оғир жиноятлар содир этган фуқаролар бундан мустасно;

    - 14 мартдан кейин муддати тугаган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт) билан Рооссия Федерациясини тарк этиш мумкин;

    - 15 декабргача миграция картада нима ёзилишидан қатъи назар патент олиш мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates