Бу ҳақда Курск области губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейн ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.
Ракета ҳужуми 2025 йил 11 май куни Россиянинг Курск вилояти Рилск шаҳрида амалга оширилган. Ҳодиса оқибатида уйлар, меҳмонхоналар вайрон бўлган ва уч нафар фуқаро жабрланган.
Хабарда айтилишича, вайрон бўлган меҳмонхона харобалари остида Ўзбекистон фуқароси бўлган 39 ёшли эркакнинг жасади топилган.