Россиялик блогернинг видеосига муносабат билдирилди

    Долзарб 2 май 2021 696

    Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ва Чироқчи тумани оралиғидаги 17 гектардан ортиқ майдондаги чиқинди полигонидан шамол йўналиши бўйлаб сочилган целлофан пакетларнинг атроф-муҳитга зарар етказаётгани акс эттирилган видео лавҳалар тарқалди.

    Жумладан, блогер Умид Каримов томонидан олинган видеолавҳада Қарши-Самарқанд йўлининг икки томонига целлофан пакетлар сочилгани, масъуллар бунга бефарқ экани айтиб ўтилган бўлса, россиялик блогер Костя Ткачёв Қарши шаҳри яқинидаги чиқинди уюмларини тозалаш бўйича ҳаракатларини ўзининг YouTube тармоғидаги саҳифасига жойлаган. Видеода россиялик Костя Ткачёв бошқа ҳеч бир сайёҳ бу пакетларни кўришини истамаётганини айтган.

    Ўзбекистон Экологик партияси ҳудудларда экологик ҳолатни яхшилаш, чиқинди полигонлари ва уларнинг атроф ҳудудларида санитар-гигиеник талаблар даражасида бўлиши тарафдори.

    Шу муносабат билан Қарши шаҳри яқинида чиқиндилар билан боғлиқ ҳолат юзасидан Вилоят ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ҳамда “ЭкоТранс” МЧЖ ҳамкорлигида зарур чора-тадбирлар кўрилишини сўраб қоламиз.

    Айни дамда тегишли ташкилотлар томонидан мазкур ҳудудда целлофан пакетлар йиғилиб, махсус машиналарга ортилмоқда. Бунинг учун 10 та махсус техника ва бульдозер жалб этилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates