Россиялик олимлар тирик ҳужайралардан одам тўқимасини чоп этишди

    Россияда тирик ҳужайралардан одам тўқимасини чоп этиш технологияси ишлаб чиқилди. Унинг ёрдами билан келажакда тўқималарни, ҳатто, алоҳида аъзоларни чоп этиш мумкин бўлади.

    Технология Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети ва Россия Фанлар академиясининг Семенов номидаги Кимёвий физика маркази мутахассислари томонидан яратилди. Улар одам ҳужайрасининг икки туридан – ёғ тўқимасидан ва милк шиллиқ қаватидан фойдаланишди.

    Ҳужайралар стероидларга ёки 3D принтер учун қурилиш блокларига айлантирилди. Бунга параллел равишда чоп этиш жараёни учун биологик сиёҳ тайёрланди.

    Тажриба натижасида олимлар одам терисининг муқобилини олишга муваффақ бўлишди. Бундай имплантдан келажакда даволаш қийин бўлган яралар, куйишларни даволашда фойдаланиш мумкин.

    Олимларнинг таъкидлашича, якуний материалнинг хусусиятлари ишлатиладиган ҳужайралар турига боғлиқ. Милк ҳужайралари қон томирлари ёки суякларни, ёғ тўқималарининг ҳужайралари эса терини тиклаш учун кўпроқ мос келди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates