Россиялик ўқувчиларининг бир қисми масофадан дарс ўтишга қайтди

    Воқеа-ҳодисалар 11 сентябр 2020 672

    Россиянинг баъзи мактабларидаги ўқувчиларда коронавирус аниқлангандан кейин улар яна масофадан ўқишга қайтди, деб ёзади «Известия».

    Масофадан ўқитиш усули Москва, Улан-Уде, Омск, Калмыкия, Подмоскове, Иваново, Саратов, Кемерово, Новосибирск, Ярослав областларининг ва яна бошқа бир қанча ҳудудлар мактабларида жорий этилди. Пойтахтнинг бир қанча мактабларида эса бир иккита синф ўқувчилари уйларига қайтарилгани ҳақида хабар берилган. Таълим вазирлигида нечта ўқув муассасаси карантинга ёпилгани ҳақида журналистларга аниқ маълумот бера олмадилар.

    Шамоллаш белгилар аниқланган ўқувчиларнинг ота-оналаридан фарзандларини қайтариб олиб кетиш сўраляпти. Баъзи ҳолларда ўқитувчиларнинг ўзлари болаларни уйларига кузатиб қўйишяпти. Кейин эса ота-оналари боланинг нима билан касалланганлигини аниқлаш шарти билан. 37,1 ва ундан юқори даражадаги тана ҳарорати билан синфга кириб келган ўқувчи бошқа ўқувчилардан ажратилади, тез тиббий ёрдам чақирилади ва уйига хабар берилади. Агар унда COVID-19 аниқланмаса, ўқувчи дарсга қайтиши мумкин. Агар бунинг акси бўлса, бутун синф изоляция қилинади.

    Аввал Россия таълим вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Глушко Россия мактабларида коронавирус саноқли даражада деган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates