Мамлакатимизнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Краснодар ўлкасида қийин аҳволда қолган юртдошимиз Б.Э. Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, Б.Э. 2020 йил февраль ойида Краснодар ўлкасига ишлаш мақсадида келган ва турли мавсумий ишларда меҳнат қилган.
Бироқ, кўп ўтмай коронавирус пандемияси оқибатида ишсиз ва маблағларсиз қийин аҳволга тушиб қолган. Шунингдек, у меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида барча ҳужжатларини йўқотган.
Б.Э. ўз мурожаатида ҳужжатларини расмийлаштириш ва Ўзбекистонга қайтаришда амалий кўмак сўраган.
Бош консулхона томонидан унга Ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди ва Миграция агентлигининг Краснодар ўлкасидаги ваколатхонаси кўмагида авиачипта харид қилиб берилди. Ҳамюртимиз куни кеча Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.








