Россиянинг қатор молиявий институтлари билан 257,3 миллион доллар миқдорида ҳамкорлик шартномалари имзоланди

    Инвестициялар 20 ноябр 2021 2025

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон-Россия икки томонлама ҳамкорликни турли соҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

    Жумладан, Россиянинг «ВEБ.РФ» банки, «ЭКСАР», «Газпромбанк» ва «Bank GPBInternational S.A.» компаниялари билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўртасида углеводородлар хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини молиялаштириш доирасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.

    «ВEБ.РФ» кузатув кенгаши раҳбари ўринбосари Д.В. Алгульян, «ЭКСАР» бош директори Н.В. Гусаков, «Bank GPB International S.A.» Бошқарув раиси Д.Н. Деркач ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Меҳриддин Абдуллаев ушбу битимларни имзоладилар.

    Ушбу битимлар «ВEБ.РФ», «ЭКСАР» АЖ, «Газпромбанк» АЖ ва «Bank GPB International S.A.» иштирокида Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича иш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда Россия маҳсулотларини етказиб беришни молиялаштириш учун 257,3 миллион доллар миқдорида бўлишига келишиб олинди.

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг юқорида келтирилган молиявий институтлар билан «GTL» заводининг қурилиши, Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва бошқа кўплаб инвестицион лойиҳаларда муваффақиятли ҳамкорлик қилинган.

    Таъкидлаш жоизки, углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтириш Дастури мамлакатимиз иқтисодиётини таъминлаш мақсадида ўз ичига бурғилаш, қудуқларни қайта таъмирлаш ва технологик объектларни қуриш бўйича чора-тадбирларни қамраб олади.

    Дастур амалга оширилгандан буён 430 та қудуқ қурилиши якунланди, 328 та мавжуд қудуқ капитал таъмирланди, «Ғарбий» конида блок-модулли компрессор қурилмаси ишга туширилди, «Самонтепа», «Учқир», «Алан», «Зеварда» сиқув компрессор станциялари барпо этилди, шунингдек, дастур доирасида «Арслон» конида газни комплекс тайёрлаш қурилмаси, «Денгизкўл» ва «Жанубий Тандирча» сиқув компрессор станцияларида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates