Россиянинг «Внешекономбанк»и энергетика соҳасини ривожлантиришда Ўзбекистоннинг яқин ҳамкори бўлиб қолади

    Энергетика 18 сентябр 2020 425

    17 сентябрида Россия Федерациясининг– «ВEБ.РФ» Россия давлат тараққиёт корпорацияси раиси Игор Шувалов бошчилигидаги делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ушбу делегация ва Энергетика вазирлиги ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

    – Россиянинг «Внешекономбанк»и энергетика соҳасидаги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда ўзбек компанияларининг муҳим ҳамкори сифатида яхши танилган, – деди Энергетика вазири Алишер Султанов. – Хусусан, гидроэнергетика соҳасида ҳозирги пайтда Россиянинг «Внешекономбанк»и билан ҳамкорликда умумий қиймати 297,5 миллион евро бўлган 5 та лойиҳа амалга ошириляпти. Шундан «ВEБ.РФ»нинг улуши 146,5 миллион еврони ташкил этади. Ушбу лойиҳалар орасида – «Тўполонг ГEСни модернизация қилиш», «Қуйи Чотқол ГEС қурилиши», «Фарҳод ГEС модернизацияси» УКни модернизация қилиш» ва бошқа лойиҳалар мавжуд.

    Шунингдек, «Внешекономбанк»нинг 129,0 миллион доллар кредити кўмагида «Силовые машины» ОАЖ (Россия) томонидан «калити билан» топшириш шарти асосида Сирдарё ИEС энергоблокларини модернизация қилиш ишлари амалга ошириляпти (лойиҳанинг умумий қиймати 177,1 миллион долларов).

    «ВEБ.РФ» раҳбари И.Шувалов Ўзбекистон томони билан ҳамкорликнинг самарадорлигини ҳамда «Внешекономбанк»нинг Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси соҳасидаги ишбилармонлик шериклигини янада ривожлантиришнинг аҳамиятини таъкидлади.

    Музокаралар давомида томонлар ёқилғи-энергетика комплексининг турли йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар, шунингдек, нефть-газ кимёси соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни тақдим этдилар.

    Гидроэнергетика соҳасида мавжуд қувватларни модернизация қилиш бўйича умумий қиймати 78,4 миллион еврога тенг янги соҳалар шулар жумласидан. Айни пайтда Чирчиқ, Қодирия, Ўрта Чирчиқ ва Тошкент гидроэлектр станциялари каскадини модернизация қилиш режалаштирилган.

    Шунингдек, «Углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш бўйича дастур»ни амалга ошириш учун молиялашни жалб қилиш муҳокама қилинди. Лойиҳанинг буюртмачилари – «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва СП ООО «Natural Gas-Stream» МЧЖ ҚК ҳисобланади.

    Ҳамкорликнинг яна бир истиқболли йўналиши – «Ўзбекистон Республикасида табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУГ) жорий қилиш» лойиҳаси ҳисобланади.

    Муҳокама якунларига кўра билдирилган таклифларни экспертлар даражасида кўриб чиқиш, шунингдек ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги имкониятлар юзасидан ахборот алмашиш ҳақида келишувга эришилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.