Ростов вилоятида вафот этгани Ўзбекистон фуқароси тўғрисида маълумот берилди

    Ташвишли хабар 25 сентябр 2020 535

    Интернет тармоғида Россиянинг Ростов вилояти Каменск-Шахтинский шаҳридаги палаткали лагерда ватандошимизнинг вафот этгани тўғрисида хабар тарқалган.

    ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти шуни маълум қиладики, 2020 йил 19 сентябрда ҳамюртларимизни махсус поездга чиқариш чоғида йўловчилардан бири – 33 яшар Ўзбекистон фуқароси «Лихая» станцияси олд томонидаги майдонда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва у тез тиббий ёрдам етиб келгунича вафот этган.

    Мамлакатимизнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, бу ватандошимиз палаткали лагерда яшамаган. Санкт-Петербург шаҳридан етиб келгач. У соғлиги ёмонлашгани сабабли 14 сентябрда Шахти шаҳри Марказий шаҳар шифохонасига ётқизилган ва шу ердан «Лихая» станциясига олиб борилган.

    Фуқаронинг коронавирус билан касалланганлиги тасдиқланмаган.

    Ташкилий ва консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан кейин марҳумнинг жасади чартер рейс орқали Ватанга юборилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates