Рубио АҚШ Венесуэланинг гиёҳванд моддалар ортилган кемасига зарба берганини айтди

    АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШ ҳарбийлари Кариб денгизида Венесуэланинг гиёҳванд моддалар ортилган кемасига “ҳалокатли зарба” берганини айтди.

    “Ҳозиргина эълон қилинганидек (АҚШ Президенти Дональд Трамп), бугун АҚШ ҳарбийлари Кариб денгизи жанубида Венесуэладан сузиб келган ва тан олинган наркотеррор ташкилоти томонидан бошқариладиган гиёҳванд моддалар ортилган кемага ҳалокатли зарба берди”, деб ёзди Рубио Х ижтимоий тармоғида.

    Аввалроқ Венесуэла боливар милицияси қўмондони Орландо Ромеро РИА Новости агентлигига берган интервьюсида АҚШ ҳарбий кемаларининг Кариб ҳавзасида ҳаракатланиши гиёҳванд моддалар савдосига қарши ҳақиқий курашиш билан боғлиқ эмаслигини айтган эди, деб хабар берди ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates