Руфат Рисқиевга ҳар ойда минг доллар берилади

    Спорт 14 май 2023 1797

    Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв ўзбек бокси афсонаси, биринчи жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев билан учрашди.

    Маълум қилинишича, Руфат Рисқиевга Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) умрбод моддий ёрдам берадиган бўлди. Унга кўра, ҳар ой 1 минг доллар миқдорида рағбатлантириш белгиланди.

    13 май куни IBA президенти Умар Кремлёв Тошкентда 73 ёшли боксчи билан учрашиш учун шифохонага борди ва унга чемпионлик камари билан бирга «Ғалабага бўлган ирода» мукофотини топширган.