баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Рутан препарати SARS-CoV-2 вирусига қарши ягона самарали дори воситаси

    Фан 22 апрел 2021 344

    Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Қайд этилишича, Рутан препарати антиоксидантлик ва антигипоксик хусусиятларга эга бўлиб, SARS-COV-2 вирусининг 2 та муҳим фермент тизимини ингибирлайди.

    Вируснинг ҳужайрада кўпайиши ва тарқалиши ҳамда патологик ва яллиғланиш жараёнини чақирувчи оқсиллар ҳосил бўлишини тўхтатади ва касаллларда салбий ҳолат — «цитокинин бўрони»нинг олдини олади. Натижада, SARS-CoV-2 вирусига чалинган беморларнинг соғайиш муддати қисқаради ва бемор ўз ҳолатига тез қайтади.

    Рутан препарати 103 та короновирус инфекцияси билан касалланган ўртача оғирликда кечаётган беморларда кайд этилган дозада синалганда, СОVID-19 орқали чақирилган яллиғланиш жараёнининг асосий воситачиси бўлмиш С-реактив оқсили миқдорининг статистик аҳамиятли камайиши кузатилди ва бу орқали унинг аниқ яллиғланишга қарши таъсирга эга эканлиги аниқланди. Рутан қабул қилган бирон-бир беморга касаллик давомида оксигенацияга муҳтожлик бўлмади.

    Рутан препаратини қабул қилган синов гуруҳи беморларини протокол даволаш фонида касалликнинг 4-5 куни давомида улардан СОVID -19 вирусига олинган ПЗР-тест таҳлили салбий бўлди.

    Клиник синов натижаларига кўра, «Рутан таблеткалари, 0,1 г» №20 ўртача оғирликда кечаётган ўпка яллиғланиши 30% бўлган COVID-19 касаллигига ҳамда гриппнинг барча штаммларига қарши дори воситаси сифатида қўллаш учун рухсат этилди.

    No date selected
    June 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates