Саида Мирзиёева Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари билан учрашди

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия Федерацияси Президенти Администрацияси Раҳбарининг биринчи ўринбосари Алексей Громов билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда асосий эътибор ахборот соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига қаратилди. Медиа маконнинг тез суръатлар билан ўзгариши шароитида холисона ва барқарор ахборот муҳитини шакллантириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Рақамли маконни тартибга солиш, фейкларга қарши курашиш, масъулиятли журналистика стандартларини илгари суриш, шунингдек, киберхавфсизлик соҳасидаги қўшма қадамлар муҳокама қилинди. Тошкентда амалий маслаҳатлашувлар ўтказишга тайёрлик тасдиқланди.

    Суҳбат давомида меҳнат миграцияси ва маданий дипломатияни ёритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ахборот кун тартибида ушбу масалаларга вазмин ёндашув муҳимлиги, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасида ўзаро англашув ва ишончни мустаҳкамлаш воситаси сифатида қўшма гуманитар ташаббусларни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates