Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдик. Жумладан таълим ва маданият соҳасидаги алмашинувларга, Америка университетлари билан ҳамкорликни кенгайтириш режаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳам муҳокама қилинди. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар: тадбиркор аёллар учун дастурлар, молиявий ресурсларни тақдим этишда шаффофликни таъминлаш йўлидаги қадамлар ҳақида сўз юритилди.
Америкалик ҳамкорларимизга доимий қўллаб-қувватлаш ва очиқ мулоқот учун миннатдорлик билдирамиз. Ишонамизки, олдинда биргаликда эришиладиган натижалар ҳали кўп, — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм каналида.