Учрашув давомида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш имкониятлари, шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорлик очиқ муҳокама қилинди.
Хусусан, хотин-қизлар тадбиркорлигини ва таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш ташаббуслари, сув ресурслари билан боғлиқ масалалар ҳамда минтақалараро алоқалар эътибор марказида бўлди.
“Жаноб Стипрайснинг минтақамиз билан боғлиқ бой касбий тажрибаси шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонамиз. Очиқ ва конструктив мулоқот учун миннатдорлик билдирамиз”, дея ёзади президент ёрдамчиси.