"Мулоқот давомида юртимизда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги янги эҳтимолий қийинчиликлар ҳамда ишонч ва ҳамкорликнинг муҳим аҳамияти ҳақида очиқ фикр алмашдик.
Нгози хонимга лидерлик ва доимий қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирдим. Бу жаҳон савдоси учун муҳим давр бўлиб, Ўзбекистон ислоҳотлар доирасида ўз мажбуриятларини қатъият билан бажаришда давом этади", деб ёзади Саида Мирзиёева.











