«Нукусда Спорт гимнастикаси бўйича республика мактаби ўз фаолиятини бошлади. Бу спортнинг гимнастика турларини ривожлантириш бўйича давлат дастурини амалга оширишдаги муҳим қадамдир.
Ишончим комил, янги мактаб ёшларнинг профессионал спорт билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтиради, иқтидорли гимнастикачиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашади ҳамда юртимизда кучли спорт захирасини шакллантиради. Бу эса, ўз навбатида, миллий гимнастиканинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади», деб ёзди Саида Мирзиёева.










