Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашди

    Ўзбекистон делегацияси аъзоси Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси ва АҚШ президенти администрациясининг гендер сиёсати бўйича Кенгаши директори Женнифер Кляйн билан учрашди.

    Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси ва АҚШ президенти администрациясининг гендер сиёсати бўйича Кенгаши директори Женнифер Кляйн билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистонда олиб борилаётган муҳим ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

    "Асосий мавзуларидан бири — хотин-қизларни гендер зўравонликдан ҳимоя қилиш ва Ўзбекистонда унга йўл қўймаслик учун амалга оширилаётган ишлар бўлди.

    Умуман, мулоқотимиз очиқ ва самимий бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик жиноятини назарда тутувчи ўзгартиришлар фақат қоғозда қолмаслиги учун зарур чора-тадбирларни атрофлича муҳокама қилинди.

    Женнифер Клайн бу борада амалий ёрдам беришни таклиф қилди. Шуни инобатга олган ҳолда, келгусида алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш имкониятига эга бўламиз", — дейди Саида Мирзиёева.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси шу йил 23 март куни БМТнинг Сув масалалари бўйича конференциясида иштирок этган эди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates