Саида Мирзиёева: Қорақалпоғистон асосий эътиборни сифатли таълимга қаратмоқда ва бу таҳсинга лойиқ!

    Нукусда қад ростлаган янги, замонавий 55-мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

    Ушбу мактаб 870 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, унинг биносида Рақамли авлод маркази ва болаларни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган кўплаб тўгараклар иш бошлади.

    "Мажмуа таълимга янгича ёндашув намунасидир — болаларни шубҳасиз жалб қилувчи бу масканда замонавий технологиялар ҳамда келажак сари ажойиб старт нуқтаси мужассам. Тўрткўл туманида ҳам яна бир янги, 77-мактаб очилди — Қорақалпоғистон асосий эътиборни сифатли таълимга қаратмоқда ва бу таҳсинга лойиқ!
    Нукуслик болалар ва уларнинг юзидаги табассумдан атрофга илиқлик, янги нафас ва шодлик таралиб тургандек бўлди. Бу даргоҳдан кўплаб билимдон ва муваффақиятли, барчамиз фахрланадиган битирувчилар етишиб чиқишини тилайман", дейди Саида Мирзиёева.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates