Саида Мирзиёева Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси билан учрашди

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Москвага ташриф доирасида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг муҳим йўналиши бўлган маданий-гуманитар мулоқотни ривожлантириш ва жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

    Парламентлараро ҳамкорлик ва минтақалараро алоқалар юксак даражага чиққани мамнуният билан қайд этилди.

    Таълим ва маданият соҳаларидаги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Россия олий таълим муассасаларининг янги филиалларини очишга кўмаклашиш, ёшлар учун қўшма дастурлар, шунингдек, маданият соҳасидаги ташаббуслар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

    Фахрийлар ва болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида тўхталинди. Маданий мулоқот ва гуманитар алмашинув икки томонлама муносабатларнинг муҳим асоси бўлиб қолаётгани тўғрисида якдил фикр билдирдик, — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм каналида.
    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates