Президент Администрацияси раҳбари ЮНЕСКО Котибиятига ҳамкорлик учун миддатдорлик билдирди. Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг тинчлик, таълим ва ўзаро маданиятлар алмашинуви йўлидаги ишончли ҳамкори бўлишда давом этаётгани қайд этилди.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ушбу тарихий тадбирни Буюк Ипак йўли марказида ўтказиш ташаббусини бир овоздан қўллаб-қувватлагани учун барча аъзо давлатларга самимий миннатдорлигимни изҳор этаман, дейди Президент Администрацияси раҳбари.








