Маълумотларга кўра, Олот туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида саксовул ўсимлигини “УАЗ“ шинасида олиб қочаётган шахслар туман инспекторлари томонидан тўхтатишга ҳаракат қилинганда ҳуқуқбузарлар инспекторлар бошқарувидаги хизмат автомашинасига қасддан зарар етказиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.
Туман суди томонидан мазкур ҳолат кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисмига асосан 3 нафар фуқарога 41 625 000 сўм зарар ва жарима қўлланилди.
Шунингдек, хизмат машинасига етказилган зарар 6 000 000 сўм ҳисобланди ва тўлиқ ундирилди.








