Саломатлик акцияси давом этади: навбат Тошкент вилоятига!

    Саломатлик 1 март 2021 1291

    Наманган вилоятидан бошланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкиллаштирилган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси ўтган ҳафтадан бошлаб Сурхондарёда ва бугун эса Тошкент вилоятида давом этмоқда.

    Акция доирасида малакали тиббиёт ходимлари, жумладан, вазирлик таркибий тузилмалари раҳбарлари, пойтахтдаги тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг раҳбарлари икки вилоятга ҳам сафарбар қилинди.

    Бугун пойтахтдаги тиббиёт муассасаларидан ва тиббиёт олий ўқув юртларининг раҳбарлари ҳамда мутахассислари Тошкент вилоятига йўл олди.

    Акция давомидаги тадбирлар маҳаллабай кесимда ўтказилиб, “темир дафтар”га киритилган фуқаролар пойтахтлик шифокорлар томонидан ўз уйларида кўрикдан ўтказилади, керакли даво чораларини олади ҳамда зарур ҳолларда тиббиёт муассасаларига етказилиб, уларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари амалга оширилади.

    Ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахслар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминланади.

    Акция давомида бир қанча жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, буйрак трансплантацияси, эндопротезлаш, юракка стент ўрнатиш каби энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари тиббий кўрсатмага қараб, вилоят ёки пойтахтимиздаги энг нуфузли муассасаларда бепул амалга оширилиши мўлжалланган.

    Тошкент вилоятининг 2,9 миллион нафар аҳолисига 245 та даволаш-профилактика ва ёрдамчи муассасалар томонидан тиббий хизмат кўрсатилади.

    Вилоятда 2019 йилга нисбатан 2020 йилда нафас аъзолари касалликлари 37 фоизга, овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари 12 фоизга, қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари 8 фоизга, суяк-бўғим касалликлари 6 фоизга, эндокрин тизими касалликлари 4,8 фоизга камайган бўлишига қарамасдан, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини янада яхшилаш, даволанишга имконияти бўлмаган беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш саломатлик акциясининг асосий вазифаларидандир.

    “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги акция доирасида Тошкент вилоятига йўл олган мутахассислар орасида инфекционист, эпидемиолог, терапевт, невропатолог, анестезиолог, болалар анестезиологи, реаниматолог, педиатр, онколог, дерматолог, оториноларинголог, акушер-гинеколог, уролог, хирург, офтальмолог, кардиолог, эндокринолог, травматолог, фтизиатр, пульмонолог, нейрохирург, нарколог, нефролог, аллерголог, гематолог каби ўз соҳасининг усталари бор.

    Таъкидлаш жоизки, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида давом этаётган саломатлик акциясида 250 нафардан ортиқ марказдан борган, 1000 нафардан зиёд маҳаллий шифокорлар иштирок этмоқда.

    Жараённинг бориши ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот бериб борамиз.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates