Саломатлик акцияси: Тахиатош аҳолиси бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

    Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман кўп тармоқли поликлиникасига қарашли амбулатор-диагностика марказида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси бўлиб ўтди.

    Тадбир доирасида тор соҳа мутахассислари томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатилди.

    Бунда замонавий МРТ, сайёр маммография, ЭКГ, УТТ ускуналари учун хосланган махсус мобил тиббиёт хоналари имкониятларидан унумли фойдаланилди.

    — Ушбу амбулатор-диагностика маркази аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, Осиё тараққиёт банки кўмагида қурилган, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Табассум Рўзметова. — Акция давомидаги текширувларда касалликлар аниқланган эҳтиёжманд фуқаролар стационар шароитда даволанади.

    Таъкидлаш лозимки, жорий йил Қорақалпоғистон Республикасида шундай тиббий кўриклар орқали 18-40 ёшдаги 753 минг нафар аҳолини профилактик кўрикдан, 40 ва ундан катта ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган 548 минг нафар фуқарони юрак-қон томир хасталиги ва қандли диабет бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates