Самарқанд-Жакарта авиарейси йўлга қўйилиши мумкин 

    Транспорт 25 феврал 2021 1225

    Таҳлилларга кўра, дунё бўйлаб ҳар йили 148 миллион сайёҳ зиёрат мақсадида сафарга чиқади. 2021 йил давомида пандемия билан боғлиқ вазият қайта мураккаблашмаган тақдирда вилоятга ташриф буюрувчи зиёратчилар сонини 210 мингга етказиш имконияти мавжуд.

    Хусусан, Индонезия, Туркия, Покистон, Малайзия каби давлатлардан Имом Бухорий меросига қизиқувчи 100 мингдан ортиқ, Ҳиндистон, Туркия, Покистон, Бангладеш каби давлатлардан Абу Мансур Мотуридий меросига қизиқувчи 26 мингдан ортиқ, Индонезия, Малайзия, Туркия, Татаристон ва Чеченистон каби давлатлардан Хўжа Аҳрор Валий ва Маҳдуми Аъзам издошлари бўлган 43 мингдан ортиқ, Исроил, АҚШ, Франция ва Россиядан Хўжа Дониёр ҳамда яҳудийлар дини меросига талабгор 40 мингдан ортиқ зиёратчини жалб қилиш имконияти мавжуд.

    Бу борада Индонезиянинг йирик ASITA, SAPUHI туризм ассоциацияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали Самарқандга ҳар ҳафтада 2 та авиарейс ташкил этиш режалаштирилган. Шу орқали 300 нафардан 500 нафаргача сайёҳни Самарқандга олиб келиш, бу ерда улар учун 2 кунлик зиёрат турларини ташкил этиш бўйича келишувлар имзоланган.

    "Жакарта-Самарқанд-Жакарта" чартер авиа-рейсини ташкил этиш бўйича “Uzbekistan Airways” билан келишувлар олиб борилмоқда.

    Бу борада Индонезия компанияси билан келишув имзоланганини вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Нуруллаев вилоят Кенгаши сессиясида маълум қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates