Самарқанд саммити: йилнинг энг муҳим сиёсий воқелиги

    Долзарб 24 сентябр 2022 1748

    Мустақил Ўзбекистонимиз йилдан-йилга тарихий воқеаларга гувоҳ бўлмоқда. Жорий йил 15-16 сентябрда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити ҳам ўтиб бораётган йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаларидан бири бўлди, дейиш мумкин.

    Бугунги кунда Самарқанд саммити ва унда кўрилган масалалар дунё халқлари томонидан, халқаро экспертлар, сиёсатшунослар, шу жумладан, мамлакатимиздаги барча соҳа ва тармоқларда кенг муҳокама этилиб, унда илгари сурилган дастур ва ғоялар, оламшумул ислоҳотлар ўрганилмоқда.

    Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ўтказилган маънавият ва маърифат соатида ҳам ШҲТ саммитида илгари сурилган ислоҳотларнинг моҳияти иштирокчиларга тушунтирилди.

    Видеоконференцалоқа шаклида ўтган маънавият соатида вилоят студиясидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши аппарати ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари раҳбарлари ва ходимлари ҳамда туман-шаҳар студиялари орқали тармоқ касаба уюшмалари раҳбарлари иштирок этди.

    Кенгаш раиси Эркинжон Нуралиев бошқариб борган семинарда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг саммитда қилган маърузасида “Шанхай руҳи” тамойиллари асосида бирдамлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва шерикликни мустаҳкамлаш, ШҲТни 2040 йилгача Ривожлантириш стратегиясини тайёрлаш борасидаги ташаббуслари ҳақида атрофлича сўз юритилди.

    Шунингдек, бўлим мудири Аброр Отабоев томонидан ШҲТ саммитида иқтисодиёт, савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликнинг амалий таъсирчанлигини ошириш, шу мақсадда ШҲТ минтақаларининг бизнес шериклиги ҳафталигини ўтказиш, аъзо мамлакатларнинг махсус иқтисодий зоналари альянсини тузиш, озиқ-овқат хавфсизлиги инқирози шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий тамойиллари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш, келаси йилда Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказиш, ШҲТ маконида БМТнинг қўллаб-қувватлаши остида Тошкент шаҳрида Минтақалараро ўзаро боғлиқлик марказини ташкил этиш сингари қатор ташаббусларнинг илгари сурилгани тўғрисида маълумотлар берилди.

    Ҳа, ушбу ташаббуслар шубҳасиз, ташкилот доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга, аъзо давлатлар иқтисодиётини юксалтиришга, қолаверса, халқаро миқёсдаги қатор муаммоларни ижобий ҳал этилишига хизмат қилади.

    Бундан ташқари, семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши бўлим мудири Турсунали Каримов томонидан “Ижтимоий шериклик – иш берувчи ва ходимлар ҳамкорлиги” мавзуси бўйича ҳам иштирокчиларга бир қатор маълумотлар берилди.

    Шоҳсултон Тўхтаматов,

    журналист.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates